Бугун 30 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Урганчда 88 турдаги ноқонуний товарлар йўқ қилинди

Урганчда 88 турдаги ноқонуний товарлар йўқ қилинди


Урганч шаҳрида судларнинг ижро ҳужжатларига асосан яроқсиз деб топилган товар-моддий бойликларни йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказилди.

Мажбурий ижро бюросининг Урганч шаҳар бўлими иш юритувида бўлган 71 та ижро иши доирасида “Божхона-сервис” давлат муассасасининг омборхонасида тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Тадбирда Божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси, Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вакиллари иштирок этди.

Йўқ қилинган мол-мулклар орасида 2 770 дона капсула шаклидаги биологик фаол қўшимчалар, 22 та алкогол маҳсулоти, 21 та рация ва уларга тегишли қувватлаш қурилмалари ҳамда қулоқчинлар, 35 та лазерли нур тарқатувчи аппаратлар ва ашёвий далил сифатида эътироф этилган бошқа турдаги мол-мулклар бўлган.

Жами 88 турдаги товар ва мол-мулклар белгиланган тартибда синдириш, тўкиб ташлаш ҳамда қадоқ ва қутиликларни йиртиш йўли билан йўқ қилинди. Шу орқали мазкур ижро ишлари якунланди.

Масъул идоралар маълумотига кўра, суд қарорларининг ижросини таъминлаш ҳамда ноқонуний ёки яроқсиз товарларни муомаладан чиқаришга қаратилган бундай тадбирлар давом эттирилмоқда.

Киритилди: 22:16 29.08.2026. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!