Бугун 20 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Урганч — Хива пуллик йўлида юриш 25 минг сўм бўлади

Урганч — Хива пуллик йўлида юриш 25 минг сўм бўлади

Трасса учун йўл ҳақи тўлаш тизими ҳозирда синов режимида ишламоқда ва 25 августдан тўлиқ ишга тушади. Мобил илова Google Play ва App Store’да мавжуд бўлади.

Пуллик йўл учун нархлар:

➖ Енгил автомобиль (М1) учун Хивадан Урганчгача ва орқага тўлиқ йўналиш бўйича йўл ҳақи — 25 минг сўм;

➖ «Туркманли» маҳалласидан Хивагача бўлган 28 км қисқа йўналиш — 20 минг сўм;

➖ Оғирлиги 3,5 тоннагача бўлган енгил юк автомобиллари (N1), 8 нафардан ортиқ йўловчига мўлжалланган автобуслар (M2/M3) ва оғирлиги 3,5–12 тонна бўлган ўрта юк автомобиллари (N2) учун тўлиқ йўналиш нархи — 40 минг сўм, қисқа йўналиш эса — 25 минг сўм этиб белгиланган.

Киритилди: Бугун 17:33. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!