Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўқитувчи навбатдаги мажбурий аттестацияда иштирок этмаса нима бўлади?

Ўқитувчи навбатдаги мажбурий аттестацияда иштирок этмаса нима бўлади?

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомда аттестацияда узрли ёки узрсиз сабабларга асосан иштирок этмаганлик учун кўриладиган чоралар белгилаб қўйилган.

Педагоглар аттестацияда узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилияцизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

Педагог кадр узрсиз сабабга кўра навбатдаги мажбурий аттестацияда иштирок этмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унинг тегишли малака тоифаси (лавозими) бир поғона туширилади.

Узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган педагог кадрларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда уларга навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишдан олдин амалда бўлган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Киритилди: 12:29 26.04.2024. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!