Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўнлаб яҳудийлар Ғарбий соҳилдаги тарихий майдонга бостириб кирди

A A A
Ўнлаб яҳудийлар Ғарбий соҳилдаги тарихий майдонга бостириб кирди

Чоршанба куни ўнлаб яҳудийлар Ғарбий соҳилнинг Себастия шаҳридаги тарихий майдонга яҳудийларнинг Урш байрами муносабати билан бостириб кирди. Бу ҳақда Анадолу хабар берди.

Себастия ҳокими Муҳаммад Озим Анадолуга берган интервьюсида ўнлаб яҳудийлар аскарлар ҳимоясида тарихий майдонга Урш байрами муносабати билан бостириб кирганини ва диний маросимларини адо этганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати томонидан мазкур ер фаластинликлар учун 48 соатга ёпиб қўйилиши етказилган.

Чоршанба куни яҳудийлар бир ҳафта давомида нишонлайдиган Урш байрамининг учинчи куни ҳисобланади.

Яҳудийлар Себастия шаҳридаги тарихий жойда Тавротда зикр қилинган сарой борлигига ишонишади.

Фаластин сайёҳлик вазирлиги берган маълумотга кўра, мазкур майдон тарихи милоддан аввалги 3200 йилга бориб тақалади.

Manba: azon.uz

Киритилди: 07:48 27.09.2018. Ўқилди: 1780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар