Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов UNG Petro ва Чиноз НҚИЗ «яширин хусусийлаштирилгани» ҳақидаги танқидларни рад этди.
Унинг айтишича, активлар халқаро консультантлар жалб қилинган ҳолда тўғридан-тўғри музокаралар орқали хусусийлаштирилган.
«Ўзбекнефтгаз»нинг ҳисоботида ҳар икки актив 2023 йил ноябрида Petroleum Technology Group компаниясига сотилгани ва битим қиймати 453 млрд сўм бўлгани қайд этилган.
Муродов жараён ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка етарлича кенг ва изчил етказилмаганини ҳам тан олган.