Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Умрни узайтиришнинг энг оддий йўли маълум қилинди

Умрни узайтиришнинг энг оддий йўли маълум қилинди

 

Мунтазам равишда жисмоний ҳаракат қилиб туриш эрта вафот этиш хавфини камайтиради, деб ёзмоқда олимлар.

British Medical Journal нашрида чоп этилган тадқиқотлар натижаларига кўра, ҳаттоки уй ичини тозалаш ҳам умрни узайтиради.

Мутахассислар қирқ ёшдан ошган 36 минг киши иштирок этган саккизта тадқиқот натижаларини ўрганишди. Иштирокчилар кундалик фаоллигига қараб тўртта гуруҳга бўлинди, улар олти йилга яқин вақт давомида кузатув остида бўлишди.

Кузатувлардан маълум бўлишича, энг фаол гуруҳдаги кишиларда эрта вафот этиш хавфи 73 фоизга, фаоллиги бўйича иккинчи ўриндаги гуруҳдагиларники 66 фоизга камайган.

Олимларнинг таъкидлашича, узоқ вақт ўтирадиган инсонлар кунига 24 дақиқа шахдам қадамлар билан юриб туриши ёки шунча вақт жисмоний меҳнат билан шуғулланиши керак.

Шунингдек, олимларнинг аниқлашича, кунига тўққиз-ўн соат вақтини ўтириб ўтказадиган кишиларда эрта вафот этиш хавфи икки бараварга ошади.

Manba: kun.uz

Киритилди: 20:15 22.08.2019. Ўқилди: 3143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!