Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади

Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади

Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво маконига қўйилган чекловлар сабаб қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга ушбу ҳудуд давлатларига сафарни вақтинча режалаштирмасликни, у ерда бўлиб турганларга эса эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия қилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари вақтинча кечиктирилади.

Хусусан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент–Жидда рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.

Авиақатновлар тикланиши бўйича қўшимча маълумот расмий манбалар орқали берилади.

Киритилди: Бугун 17:45. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!