Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида бўлиб ўтган спорт фестивалида «Уммон» гуруҳи қўшиқ куйлади. «KRuz.uz» сайти мухбири гуруҳ хонандалари билан суҳбатлашди.
—Авваламбор бугунги фестивалда иштирок этиб турганимиздан жуда ҳам манунмиз. Барча қорақалпоқ халқини, жажжи укажонларимиз ва сингилларимизни байрам билан табриклаймиз. Нукус шаҳридаги стадионда катта спорт фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ердаги ҳарорат жудаям кўтаринки руҳда. Ҳамманинг юзида табассум. Жажжи укаларимиз эса майдонда футбол ўйнашмоқда. Укаларимизга омад тилаймиз. Келажакда юртимиз байроғини баланд кўтариб юришларига тилакдошмиз.
— «Уммон» гуруҳидан қорақалпоқча қўшиқ куцак бўладими яқин орада? Чунки ҳар йили фестивалга келасизлар Қорақалпоғистонга.
—Худо хоҳласа албатта. Тўғрисини айтсак, бундай савол ва таклиф илк маротаба бўлмоқда. Бу таклифни ўйлаб кўрамиз.
—Балки келаси сафар ташриф буюрганларингизда қорақалпоқча қўшиқ эшитармиз сизлардан?
—Худо хоҳласа. Қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.