Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Умид қиламанки, жаннатда иш бўлмайди": хитойлик аёл вафот этди

"Умид қиламанки, жаннатда иш бўлмайди": хитойлик аёл вафот этди

Хитойда 23 ёшли электрон тижорат ходими ортиқча иш туфайли вафот этди. У ишлаган компания аёлнинг ўлимини тасдиқлади, аммо сабабларни айтмади.

Pin Duo Duo чегирмали иловасида ишлаган хитойлик аёл ишдан уйига қайтаётганда тунги соат 01:30 да ҳушидан кетди ва вафот этди. "Умид қиламанки, жаннатда ортиқча иш бўлмайди", – деб ёзган у ижтимоий тармоқдаги сўнгги хабарида.

Унинг сўнгги сменаси қанча давом этганлиги ҳақида маълумот йўқ. Маълумотларга кўра, компания ходимлари ҳафтада етти кун соат 11.00 дан 23.00 гача офисда ўтиришади, расмий навбатчилик соат 20.00 да тугайди.

Нашрнинг таъкидлашича, Хитойда электрон тижорат соҳаси "996 иш соати тизими" деб номланади. Бу шуни англатадики, бошлиқлар ходимлардан иш жойида ҳафтада олти кун, кунига 12 соат бўлишни талаб қилишади.

Киритилди: 10:57 05.01.2021. Ўқилди: 4550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!