Бугун 12 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Улуғбек мадрасасида биринчи дарс қачон ўтилган?

Улуғбек мадрасасида биринчи дарс қачон ўтилган?

 1420 йил (бундан 600 йил олдин) – Шарқ дунёсида машҳур бўлган Самарқанддаги Улуғбек мадрасасида биринчи дарс бўлиб ўтди. Адиб Зайниддин Восифийнинг қайд этишича, мадрасага биринчи мударрис этиб Мавлоно Муҳаммад Ҳавофий тайинланган эди.

Мадраса битишига яқин қолганда қурилишда ишлаётганлар Улуғбекдан ким мударрис этиб тайинланади, деб сўрайдилар. Улуғбек бу лавозимга барча илмлардан хабардор одамни топажагини айтади. Шу ердаги ғиштлар орасида чанг-лой кийимда ўтирган Мавлоно Муҳаммад Ҳавофий Улуғбекнинг сўзларини эшитиб, шу мансабга ўзи муносиблигини айтади.

Улуғбек унга саволлар бериб, қониқарли жавоб олганидан сўнг, унинг билимларидан қаноат ҳосил қилади ва уни ҳаммомга олиб бориб чўмилтириш ва яхши кийимлар кийинтиришни буюради. Мадраса очилишида Мавлоно Муҳаммад мударрис сифатида биринчи маърузани ўқийди. Бунда 90 олим ва талаба ҳозир бўлган бўлса ҳам маърузани фақат Улуғбек билан Қозизода Румий икковлари тушунадилар, холос.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Улуғбек мадрасасида ўқиш жараёни бир ўқув йилида етти ой давом этган. Ўқув йили мезон ойининг биринчи куни (21 сентябрда) бошланиб, ҳамал ойининг биринчи кунида (21 мартда) тугаган. Ҳамал ойидан (21 мартдан) мезон ойигача (21 сентябргача) бўлган муддат, яъни март ойининг охиридан, апрель, май, июнь, июль, август ойлари ва сентябрнинг 21-кунигача таътил ҳисобланган.

Киритилди: 17:41 22.09.2020. Ўқилди: 4017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!