Шу йил 26 сентябрь куни Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 29 август куни ўз уйида таниши муқаддам судланган К.К. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганида К.К., унинг чалғиганлигидан фойдаланиб, “LG” русумли компьютер жамланмасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида К.К. қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.