Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Улар Жанубий Фарғона каналига чўкиб кетган": янги келин-куёв қидирилмоқда

"Улар Жанубий Фарғона каналига чўкиб кетган": янги келин-куёв қидирилмоқда

Қирғизистоннинг Араван туманида канал сув оқими олиб кетган эр-хотин қидирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Таъкидланишича, улар Жанубий-Фарғона каналида чўкиб кетган бўлиши мумкин.

Шу йил июнь бошида ёш жуфтликнинг тўйи бўлди, улар Нур-Обод қишлоғида истиқомат қилган. Куёв 33 ёшда, келин 23 ёшда.

Маълум бўлишича, келин 20 июнь куни саот 11:00 да каналга тушиб кетган. Куёв уни қутқараман деб сувга сакраган, унинг орқасидан яна бир йигит сувга тушган. Охирги сакраган йигит қирғоққа чиқишга муваффақ бўлган, бироқ эр-хотинни сув оқими олиб кетган.

20 июндан буён 20 нафар милиция ва 22 нафар қутқарувчи қидирув ишларини амалга оширмоқда.

Қирғизистон ИИВ ва ФВВ қўшни республика ҳудудида қидирув ишлари амалга оширилишида амалий ёрдам бериш ҳақида Ўзбекистон ФВВга мурожаат қилди.

 

Киритилди: 19:05 21.06.2019. Ўқилди: 4908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!