Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украинанинг Sky Map тизими АҚШ базаларида Эрон дронларига қарши қўлланмоқда

Украинанинг Sky Map тизими АҚШ базаларида Эрон дронларига қарши қўлланмоқда

Саудия Арабистонидаги Принц Султон ҳарбий базасида АҚШ ҳарбийлари дронларга қарши курашиш учун Украинанинг Sky Map тизимидан фойдаланишни бошлади.

Тизим радар ва турли сенсорлардан келган маълумотларни бирлаштириб, ҳаводаги таҳдидларни аниқлаш ва уларга қарши чора кўриш имконини беради.

Маълумотларга кўра, украиналик мутахассислар базага етиб келган ва ҳарбийларга ушбу платформадан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказмоқда.

Sky Map тизими Украина қуролли кучлари томонидан фаол қўлланиб келинмоқда. У Sky Fortress томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Brave1 ташаббуси доирасида қўллаб-қувватланган.

Киритилди: 20:32 22.04.2026. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!