Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Украинанинг элчиси меҳмонхонада жонсиз ҳолда топилди

Украинанинг элчиси меҳмонхонада жонсиз ҳолда топилди

Украинанинг Таиланддаги элчиси Андрей Бешта Ко-Липе оролидаги меҳмонхонада жонсиз ҳолда топилди.

Таиланд полициясида маълум қилинишича, элчининг жасадида зўравонлик аломатлари аниқланмаган.

Б соат 5:30 атрофида меҳмонхонадаги хонасида жонсиз ҳолда топилган. Элчи ўғлининг айтишича, отаси бир кун олдин ўзини яхши ҳис қилган. Таъкидланишича, элчи соат 4:30 атрофида заҳарланиш аломатлари билан уйғонган, сўнгра ҳушини йўқотган.

Дипломатнинг жасади ёриш учун дастлаб маҳаллий шифохонага жўнатилган. Сўнгра жасад Бангкокдаги полиция госпиталига ўлим сабабини аниқлаш учун келтирилган.

Элчи 45 ёшда бўлган. У Таиланддаги элчихонага 2015 йилдан раҳбарлик қилиб келган. Дипломат ўз вақтида Украинанинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги ваколатхоналарида фаолият юритган.

Киритилди: 03:00 31.05.2021. Ўқилди: 2940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!