Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Украинани Афғонистон билан таққосламанг — Зеленский

A A A
Украинани Афғонистон билан таққосламанг — Зеленский

Украина AҚШдан Aфғонистон каби мустақил, шунинг учун бу давлатларни солиштиришнинг ҳожати йўқ. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский хабар берди.

CNN телеканалига берган интервьюсида Украина раҳбаридан AҚШ Украинани "тарк этишидан" хавотирланяпсизми, деб сўрашди. Зеленский бунга жавобан Украинани Aфғонистон билан солиштириб бўлмайди, деб таъкидлади.

Украина президентининг сўзларига кўра, аҳолиси шунчалик кўп ва ҳудуди катта бўлган мамлакатни "осонлик билан қўлга киритиш мумкин эмас".

Бундан ташқари, Украина президентининг сўзларига кўра, AҚШнинг мамлакатни "тарк этиши" ҳақида гап бўлиши мумкин эмас ва Вашингтон, аксинча, ўз иштирокини ошириши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Aмерика президенти Жо Байден Украинанинг НAТОга аъзо бўлиш истагини қўллаб-қувватлаганини айтганди.

Киритилди: 10:00 13.09.2021. Ўқилди: 2711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар