Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Украиналиклар Россиянинг нефть омборини ёқиб юборди

Украиналиклар Россиянинг нефть омборини ёқиб юборди

29 ноябрга ўтар кечаси Украина дронлари Ростов вилоятига оммавий ҳужум уюштирди, деди вилоят раҳбари вазифасини бажарувчи Юрий Слюсар.

Унга кўра, ҳужумда 30 та дрон иштирок этган. Оқибатда бир қанча аҳоли пунктларидаги турар-жой бинолари шикастланган, саноат объекти ҳам ёниб кетган.

«Каменский туманида авария-қутқарув бўлинмалари саноат объектидаги йирик ёнғинни ўчирмоқда. Жами 109 киши ва 38 та техника жалб этилган», — деб ёзган Слюсар ўзининг телеграмдаги каналида, гап қайси объект ҳақида кетаётганини айтмаган ҳолда.

Шот ва ВЧК-ОГПУ телеграм каналлари хабарига кўра, Каменск-Шахтинский яқинидаги нефть базасида ёнғин чиққан. «Бу Ростов янгиликлари» Телеграм-каналининг аниқлик киритишича, гап шу йилнинг август ойи охирида Украина дронлари ҳужум қилган Атлас нефть базаси ҳақида кетмоқда.

Киритилди: 23:24 29.11.2024. Ўқилди: 1578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!