Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украиналик музокарачиларнинг фаолияти “мос равишда қайта кўриб чиқилади”

Украиналик музокарачиларнинг фаолияти “мос равишда қайта кўриб чиқилади”

Зеленский Россиянинг Украинадаги энергетика объектларига берган зарбасидан сўнг украиналик музокарачиларнинг фаолияти “мос равишда қайта кўриб чиқилишини” маълум қилди.

Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия ракета ва дронлар ёрдамида амалга оширган ҳужум натижасида Украинанинг бир неча вилоятларда энергетика объектлари жиддий зарар кўрган.

"Бу энергетикага қарши йўналтирилган ҳужум бўлди ва баллистик ракеталар сони рекорд даражада эди. Аслида, Россия армияси АҚШнинг зарбаларни қисқа муддатга тўхтатиш ҳақидаги таклифидан дипломатияни қўллаб-қувватлаш учун эмас, шунчаки ракеталарни тўплаб, энг совуқ кунларни кутиш учун фойдаланди", — дея фикр билдирди Украина президенти.

"Ҳар бир шундай зарба Москвадаги муносабат ўзгармаганини тасдиқлайди, улар ҳануз урушга ва Украинани йўқ қилишга интилмоқда ҳамда дипломатияни жиддий қабул қилмаяпти. Музокара жамоамизнинг иши шунга мос равишда қайта кўриб чиқилади", — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: Бугун 19:43. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!