Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украиналик ҳарбий эксперт: Путиннинг генераллари кенг кўламли ҳужумни режалаштирмоқда

Украиналик ҳарбий эксперт: Путиннинг генераллари кенг кўламли ҳужумни режалаштирмоқда

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг собиқ спикери, ҳарбий эксперт Владислав Селезнев Россия президенти Владимир Путин “Оскол дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб Харков вилояти ҳудудининг бир қисмини ўз назоратига олишга ҳаракат қилиши мумкин”, деди.

Селезневнинг сўзларига кўра, “балки у (Путин - таҳр.) ҳозир... Донетскни... Қрим билан боғлайдиган ўша қуруқлик йўлагини тузатишга уринар. Лекин... жуда муҳим далил бор - Украина мудофаа кучлари. Улар ҳозир рус армиясининг барча шаблонларини, барча режаларини бузаётганлардир.

Мутахассиснинг таъкидлашича, руслар 25-армиянинг шаклланиш босқичида бўлган бўлинмаларини Купянско-Лиманск йўналишига ўтказган. Экспертнинг фикрича, “Путин генераллари кенг кўламли ҳужумни режалаштирмоқда”.

"Шунинг учун душман ресурсларни тўпламоқда ва ҳатто тўлиқ жанговар тайёргарликда бўлмаса ҳам, Россия армияси ҳали ҳам хавф туғдирмоқда. 420 минг рус аскари жиддий рақам. Ўтган йилнинг феврал ойида Путин "махсус ҳарбий операция" ни бошлаганини эслайлик - армия сони 200 мингга яқин эди", - дея қўшимча қилди Селезнев.

Киритилди: 07:41 14.09.2023. Ўқилди: 3749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!