Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украинадан Россияга олиб кетилган 161 нафар бола топилди

A A A
Украинадан Россияга олиб кетилган 161 нафар бола  топилди

Украина полицияси немис ҳамкасблари билан ҳамкорликда Россия томонидан ўғирлаб кетилган 161 нафар украиналик болани Германияда топди. Бу ҳақда Украина Миллий полицияси раиси Иван Виховский Берлинда Германия Федерал жиноят полицияси бошқармаси президенти Холгер Мунх билан учрашув чоғида айтиб ўтди.

«Россиянинг ҳарбий жиноятларини, яъни украиналик болаларнинг депортацияси ва мажбурий кўчирилишини ҳужжатлаштириш бўйича Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлигимиз туфайли 161 нафар украиналик боланинг Германиядаги манзили аниқланди. Бу болалар вақтинча босиб олинган ҳудудларга мажбуран кўчирилган ёки Россияга депортация қилингани учун қидирувда бўлган», деди Виховский.

У украиналик болалар Германия ҳудудига қандай келиб қолганига аниқлик киритмади.

Виховскийнинг қўшимча қилишича, у россиялик ҳарбий жиноятчиларни Украина судларида ҳам, бошқа давлатлар судларида ҳам жавобгарликка тортишда ҳамкорлар ёрдамига, Халқаро жиноий суд ва махсус трибуналлардаги ҳарбий-сиёсий раҳбариятга ишонади.

«Биз немис ҳамкорларимиз билан икки томонлама асосда ҳам, Европол шафелигида ҳам қўшма ҳаракатлардан манфаатдормиз», деб таъкидлади Украина Миллий полицияси раҳбари.

Киритилди: 05:10 18.04.2024. Ўқилди: 2217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!