Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Украинадаги поездда эркак киши вафот этди

Украинадаги поездда эркак киши вафот этди

Рахив-Киев йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи поезд йўловчиси юқори қаватдан йиқилиб тушганидан бир неча соат ўтгач вафот этди, деб хабар беради Украина темир йўллари ("Укрзализныця") компанияси.

"Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва "Укрзализныця" Рахив-Киев поездида йўловчининг ўлими сабабларини текширмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи тунги соат учларда юқори қаватдан йиқилиб тушган. Йиқилгандан кейин у хотинига ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган. Эрталаб эса ўзини ёмон ҳис қилган ва поезд бригадаси тез ёрдам чақирган. Шифокорлар эса унинг ўлимини қайд этишди", - дейилади компания веб-сайтидаги баёнотда.

Қайд этилишича, йўловчи ётган қаватда хавфсизлик камарлари бўлган, аммо эркак улардан фойдаланмаган.

Киритилди: 14:15 12.06.2021. Ўқилди: 1914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!