Марко Рубио Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар боши берк кўчага кириб қолганини ва бу ҳолат ўта хавфли эканини айтди.
"Бундай турғунлик фақат икки хил йўл билан якун топиши мумкин: дипломатик музокаралар орқали келишувга эришиш ёки можаронинг янада кучайиши (эскалация)", — деди америкалик расмий.
Рубио эскалация икки давлат ўртасидаги тўқнашувни кенг кўламли минтақавий урушга айлантириб юбориши эҳтимолидан огоҳлантирди.
Шу билан бирга, у Вашингтон мазкур можарони музокаралар орқали барқарор ва адолатли ҳал этишга интилишда давом этишини билдирди.