Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Украинада яқин келажакда қуроллар қонунийлаштирилиши мумкин

Украинада яқин келажакда қуроллар қонунийлаштирилиши мумкин

Украинада яқин келажакда қуролларни қонунийлаштириш керак. Бу фуқароларнинг тажовузкорлик даражасини пасайтиради. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Вадим Денисенко маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир мамлакат аҳолисининг қўлида шунчалик кўп қурол борки, ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларни олиб кетиш ниҳоятда қийин бўлади.

Унинг қўшимча қилишича, Олий Рада аллақачон биринчи уринишдаёқ қуролларни қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилган.

“Ўйлайманки, жамоатчилик фикри қуролларни қонунийлаштиришга тайёр... Қурол қонунийлаштирилишига ишонаман”, - деди Денисенко.

Киритилди: 15:59 27.05.2022. Ўқилди: 3155 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!