Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Украинада яна бир вазир истеъфога чиқди

Украинада яна бир вазир истеъфога чиқди

Украина энергетика вазири Светлана Гринчук коррупция можароси туфайли истеъфога чиқди.

Бу ҳақда Гринчукнинг ўзи Facebook'даги саҳифасида маълум қилди. Шу билан бирга, Гринчук ўз томонидан ҳеч қандай қонун бузилиши бўлмаганини таъкидлади.

"Мен истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёздим. Лавозим мен учун ҳеч қачон мақсад бўлмаган. Президент Владимир Зеленскийга, Украина Вазирлар Маҳкамасига ва Олий Рада депутатларига давлатимиз ҳамда халқимиз манфаатлари йўлида ишлаш имконини бергани учун миннатдорман", — деб ёзди у.

Украина президенти Владимир Зеленский адлия вазири Герман Галушенко ва энергетика вазири Светлана Гринчукнинг истеъфосини талаб қилган эди. У бош вазирга уларнинг истеъфоси бўйича қарорларни тайёрлашни топширганини билдирганди.

Аввалроқ Украина ҳукумати Галушенкони лавозимидан четлаштирган эди. У “Энергоатом” компаниясидаги йирик коррупция можаросининг иштирокчиларидан бири сифатида тилга олинган.

Киритилди: 22:55 12.11.2025. Ўқилди: 1282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!