Бугун 22 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украинада тинчлик кузга қадар ўрнатилиши мумкин

Украинада тинчлик кузга қадар ўрнатилиши мумкин

Қўшма Штатларнинг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Давосда сўзлаган нутқида уруш шу йилнинг ёзигача, яъни 24 августга қадар якунланиши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, Украина қишда бардош бера олса, бу нарсанинг амалга ошиши эҳтимоли бўлади.

Келлогнинг сўзларига кўра, яқин ойлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. У Россия ўз стратегик мақсадларига эриша олмай, муҳим шаҳарларни эгаллай олмаганини ва катта йўқотишларга учраганини қайд этди.

Шу билан бирга, Келлог Путин урушдан чиқиш йўлини қидираётганини, бироқ мағлубиятни очиқ тан олишга тайёр эмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, тинчлик музокаралари аллақачон якуний босқичга яқинлашган бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 14:07. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!