Украинада Мудофаа вазири ўзгармоқда. 2020 йил мартдан буён ушбу лавозимни эгаллаб турган Андрей Таран истеъфо берди.
"Слуга народа" фракцияси Андрей Таран ўрнига Алексей Резников номзодини маъқуллади. У ҳозирда вақтинча оккупация қилинган ҳудудларни қайта бирлаштириш масалалари вазири вазифасида фаолият юритмоқда.
Фракция раҳбари Давид Арахамиянинг маълум қилишича, Таран соғлигидаги муаммолар, шунингдек соҳада тезкор ислоҳотлар ўтказиш заруриятига кўра истеъфо берган.