Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Украинада карантин 31 июлгача узайтирилди

A A A
Украинада карантин 31 июлгача узайтирилди

Украина ҳукумати коронавирус сабабли киритилган карантин чораларини 31 июлгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.

"4853 – охирги ҳафтада шунча фуқаро касалликка чалинган. Бу рекорд. Карантин юмшатилишини кўпчилик у бекор бўлди деб қабул қилди. Карантин бекор қилинмади. Адаптив карантин муддатини 31 июлгача узайтирдик", - деди у. 

Шмигаль аҳолини бўшашмасликка, эпидемияга қарши чораларга амал қилишга чақирди.

Чоршанба куни Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда ўтган суткада коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари ошганлигини, мос равишда 758 та ва 31 та ҳолат қайд этилганини хабар қилди. Пандемия бошланганидан буён Украинада 33 234та  коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган, 943 киши вафот этган.

Киритилди: 08:08 18.06.2020. Ўқилди: 2220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда