Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украинада бир кунда 93 та одам коронавирусга чалинди

A A A
Украинада бир кунда 93 та одам коронавирусга чалинди

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда CОВИД-19 коронавируси билан касалланганларнинг умумий сони 311 кишини ташкил этган, саккизта бемор вафот этган.

Ивано-Франковск вилоятида уч киши ҳалок бўлди. Житомир, Ривне, Суми, Чернивци ва Тернопил вилоятларида биттадан ўлим қайд этилди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш марказининг маълумотларига кўра, охирги суткада 93 та коронавирус билан касалланиш қайд этилди.

Таъкидланишича, беш нафар бемор, шу жумладан битта бола соғайиб кетган.

 

Киритилди: 16:30 28.03.2020. Ўқилди: 1866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар