Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Украинада Ан-26 самолёти қулаши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги курсантлар

Украинада Ан-26 самолёти қулаши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги курсантлар

Украинанинг Харьков вилоятида Ан-26 самолёти фалокатга учраши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди ва яна 2 киши оғир жароҳат олган. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси хабар берди.

Ҳалокат 25 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 20:45 да содир бўлган.

Маълум қилинишича, самолёт бортида 27 киши бўлган: Улардан 7 нафари экипаж аъзолари ва 20 нафари Иван Кожедуб номидаги Харьков Ҳаво кучлари университети курсантлари бўлган. Бу маълумотни Харьков губернатори Алексей Кучер ҳам тасдиқлади. Дастлабки маълумотларга кўра, борт фалокатдан аввал чап двигатель ишдан чиққани тўғрисида хабар берган.

Омон қолганлар самолёт қулашидан олдин сакраб қолишга улгурган.

Украина президентининг офиси мазкур фожиа нима сабабдан юзага келганини аниқлаш учун давлат комиссияси тузилишини билдирган.

Таъкидланишича, 26 сентябрь Харьков вилоятида ҳалок бўлганлар хотирасида Мотам куни деб эълон қилинган.

«Ҳозирда воқеа жойида ҳарбий прокуратура ходимлари ва Давлат тергов бюроси терговчилари ишламоқда», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Киритилди: 12:15 26.09.2020. Ўқилди: 1759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!