Украинанинг Ан-12 тактик ҳарбий транспорт самолёти Грециянинг Кавала шаҳри ғарбида ҳалокатга учради. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ан-12 маккажўхори даласига қулаган.
Фуқаро авиацияси маъмурияти самолётнинг тўртта двигателидан бири ёниб кетганини тасдиқлади.
Уларнинг маълум қилишича, Ан-12 Сербиядан учиб келган ва ўқ-дорилар билан тўлдирилган бўлган.