Киев Пекинни Украина ҳудудидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга ёрдам беришга чақирди. Бу ҳақда “ТAСС” хабар бермоқда.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, республиканинг Хитой билан ўнлаб йиллар давомида муносабатлари “ўзаро ҳурмат, тушуниш ва манфаатга асосланган”. “Биз Пекиннинг Украинага қарши урушни сиёсий йўл билан ҳал қилиш зарурати бўйича позициясини муҳим деб биламиз ва Хитойни глобал ўйинчи сифатида бу саъй-ҳаракатларда муҳим рол ўйнашга чақирамиз”, — дея қўшимча қилди ТИВ раҳбари.