Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина ва Швеция мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштирмоқчи

Украина ва Швеция мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштирмоқчи

Киев пайшанба куни имзоланган йирик мудофаа келишуви доирасида Швециянинг "Gripen" қирувчи самолётларини сотиб олади, деб хабар бермоқда Володимир Зеленский девoни.

Биринчи қадам сифатида Швеция Европа кредити ҳисобидан молиялаштириладиган 2,5 миллиард евро эвазига Киев учун 20 тагача "Gripen E/F" самолётларини сотиб олади, дейилади Reuters агентлиги хабарида.

Бундан ташқари, Украина режалаштирилган харидни бошлаши билан, Швеция икки томонлама ёрдам сифатида 16 та "Gripen C/D" самолётларини топшириш ниятида.

Ўтган йили Кристерссон ва Зеленский ниятлар тўғрисидаги баённомани имзолаган эдилар, унга кўра Швеция Киевга ўзларининг 150 тагача янги "Gripen E" қирувчи самолётларини сотиши мумкин.

Ният мактуби мажбурий кучга эга эмас эди ва унда аниқ муддатлар кўрсатилмаганди, бироқ Кристерссон ўшанда агар ҳамма нарса режа бўйича кетса, биринчи самолётлар Украинага "уч йил ичида" етказиб берилиши мумкинлигини айтган эди.

Шу сабабли, кейинчалик Швеция ихтиёрида мавжуд бўлган "Gripen"нинг C/D моделларидаги қирувчи самолётларини Киевга топшириш имконияти муҳокама қилинганди.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!