"Биз 1000 кишини қайтаришни хоҳлаймиз, ҳозир рўйхатлар устида ишлаяпмиз", — деди Украина президенти Владимир Зеленский.
Бу ҳақда Владимир Зеленский журналистлар билан учрашувда маълум қилди.
Бу масалани аллақачон МХХ котиби Рустем Умеров ва Россия президентининг маслаҳатчиси Владимир Мединский муҳокама қилганини таъкидлади.
Зеленский Украина ва Россия делегацияларининг янги учрашуви ҳақида эса, ҳозирда бу масалада олдинга силжиш йўқ эканлигини айтди.
"Биз уларнинг барча меморандумларини ўқидик, биз уларни яхши биламиз. Улар бизникиларни ўқишди - улар буни жуда яхши ўрганишди. Улар нимани хоҳлашларини билишади, биз эса нимани хоҳлашимизни биламиз. Биз улар билан шунчаки олдинга ҳаракат қилмасдан учрашишимиз мумкин, ва айнан шундай бўш учрашувлар уларга фойда келтиради, аммо бу тинчликка яқинлаштирмайди," - дея тушунтирди Зеленский.