Бугун 1 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина ва АҚШ расмийлари Маямида музокараларни бошлади

Украина ва АҚШ расмийлари Маямида музокараларни бошлади

Музокараларда Украина делегациясига Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров бошчилик қилмоқда. Қўшма Штатлар томонидан учрашувда давлат котиби Марко Рубио, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва унинг куёви Жаред Кушнер иштирок этмоқда.

"Гап шунчаки тинчлик келишувига эришиш ҳақида эмас, балки Украинани суверен, мустақил ва равнақ топишини таъминлайдиган келажак йўлини яратиш ҳақида бормоқда. Урушни тугатиш тинч ва фаровон келажак учун йўл очади", — деди АҚШ давлат котиби Марко Рубио музокаралар олдидан.

Киритилди: 22:01 30.11.2025. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!