Украина Ташқи ишлар вазирлиги БМТ миссиясининг россиялик ҳарбийларнинг қатлиом фактлари ҳақидаги хулосаларига салбий муносабат билдирди ва ташкилотга танбеҳ берди.
Киев Украина Қуролли кучларининг ҳарбий жиноятларини мамлакат «қурбон» эканлиги билан оқлади: «Украина томони БМТ миссияси қурбон ва босқинчини тенглаштириш сифатида кўрилиши мумкин бўлган ҳар қандай қадамлардан қочишини кутмоқда».
БМТ ҳисоботида айтилишича, таслим бўлган россияликлар ўша ерда қатл қилинган. Айтилишича, Киев бу ишлар бўйича терговни бошлаган, бироқ БМТ айбдорларнинг жазоланиши ҳақида ҳеч қандай маълумот олмаган.