Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба твитида бутун дунё бўйлаб украиналикларни ўз раҳбарларини овоз чиқариб, чора кўриш учун ундашга чақирди.
“Путин ҳужум қилди, лекин ҳеч ким қочмаяпти. Армия, дипломатлар, ҳамма ишлаяпти. Украина жанг қилмоқда. Украина ўзини ҳимоя қилади. Украина ғалаба қозонади", деб ёзади у.
“Мамлакатларингизга Путиннинг бостириб кириши ҳақидаги ҳақиқатни айтинг ва ҳукуматларни зудлик билан ҳаракат қилишга чақиринг”, деб ёзади у.