Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина ташқи ишлар вазири "Ашан"ни бойкот қилишга чақирди

A A A
 Украина ташқи ишлар вазири "Ашан"ни бойкот қилишга чақирди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россиядан чиқмаётган Ашан, Леруа Мерлен ва Декатлон дўконларини ўз россиялик ходимларининг меҳнатини украиналиклар ҳаётидан устун қўйганликда айблади.

"Агар Ашан Россия босқинида ўлдирилган 139 нафар украиналик болаларга эътибор бермаса, келинг, Ашан ва уларнинг барча маҳсулотларига эътибор бермайлик", — деб ёзди Кулеба Twitter'да.

Бугун эрта тонгда Auchan Retail International бош директори, Ашан гипермаркетлари тармоғи оператори Ив Клод компаниянинг Украинадаги уруш туфайли Россия бозорини тарк этиш режаси йўқлигини, чунки у тинч аҳоли манфаатларини кўзлаб ишлаши, шу сабабли қийин пайтларда ишчиларни ишдан бўшатишни хоҳламаслигини маълум қилди.

Киритилди: 21:50 27.03.2022. Ўқилди: 5023 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!