Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина Швециядан 38 та "Gripen" қирувчи самолётини сотиб олмоқчи

Украина Швециядан 38 та "Gripen" қирувчи самолётини сотиб олмоқчи

Илк самолётлар 2026 йилнинг декабрида кутилмоқда

Икки мамлакат ўртасидаги келишув шартларига кўра, Украина Швециядан 22 та "Gripen E/F" қирувчи самолётини сотиб олиши керак, бунинг учун у Европа Иттифоқининг кредит кўмаги дастуридан 2,5 миллиард евро йўналтиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, самолётларни сотиб олиш бўйича шартнома имзоланганидан кейин, Швеция икки томонлама ёрдам доирасида Украинага 16 та "Gripen C/D" қирувчи самолётини топшириш ниятида.

"Gripen E" ва F парвоз масофаси ҳамда фойдали юкламаси оширилган қирувчи самолётнинг янгироқ модификациялари ҳисобланади. Уларда 10 та қурол осма нуқтаси мавжуд бўлиб, бу аввалги муқобилларга қараганда иккитага кўпдир, шунингдек, улар мураккаб борт электрон тизими билан жиҳозланган.

C ва E модификациялари бир кишилик, D ва F модификациялари эса икки кишиликдир. Экипажнинг иккинчи аъзоси қирувчи самолётнинг мураккаб қуроллари ва бошқа тизимларига хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

38 та қирувчи самолёт, бу Украина 2025 йилнинг октябр ойида сотиб олишни режалаштирган миқдордан анча кам. Ўшанда гап E сериясидаги 150 та самолёт ҳақида кетган эди.

Киритилди: Бугун 14:43. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!