Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина Россиянинг "соя флотини" қонуний ҳарбий нишон деб ҳисобламоқчи

Украина Россиянинг "соя флотини" қонуний ҳарбий нишон деб ҳисобламоқчи

Мамлакат бош вазири ўринбосари Алексей Кулеба Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ҳузуридаги Халқаро денгиз ташкилотига тегишли хат билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Financial Times газетаси ва Британиянинг кемачиликка оид Lloyd’s List журнали.

Мурожаатда қайд этилишича, Россиядан нефт ва газ ташувчи танкерлар "Россия бюджет даромадларини шакллантиришда ва ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришни таъминлашда асосий рол ўйнайди", шу сабабли уларнинг фаолиятини "оддий тижорат" сифатида талқин қилиш шубҳа туғдиради.

Бундан ташқари, Кулебанинг маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Россия 200 дан ортиқ савдо кемаларига ҳужум қилган, улардан 59 тасига Қора денгизда зарба берилган.

FT нашрининг кўрсатишича, июн ойи бошида Москва вакиллари ҳам худди шу ташкилотга хат ёзиб, унда Украина расмийларини март ойи бошида Ўртаер денгизида Arctic Metagaz суюлтирилган газ ташувчи кемасига денгиз дронлари орқали қилинган ҳужум туфайли "терроризм"да айблаган эди.

Ушбу ҳужумдан кейин Россия байроғи остидаги суюлтирилган табиий газ (СТГ) ташувчи танкерлар Африкани айланиб ўтувчи Яхши умид бурни (мыс Доброй Надежды) орқали ўтадиган йўналишни танламоқда, деб ёзади FT.

Газета маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ўзида Украина Россия "соя флоти"нинг 10 дан ортиқ кемасига ҳужум қилган.

Киритилди: 16:32 01.07.2026. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!