Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Украина Қуролли кучлари Қримдаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди

Украина Қуролли кучлари Қримдаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди

Маҳаллий Тelegram каналлар тунда кучли портлашлар содир бўлгани, шундан сўнг катта ёнғин чиққани ҳақида хабар бермоқда.

Қрим транспорт вазирлиги Жанкой - Феодосия йўлининг бир қисми ёпилганлиги ҳақида огоҳлантирди.

Маълумотларга кўра, ҳужумга учрагани айтилаётган Жанкойдаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасида Жанубий ҳарбий округ 4-қўмондонлигининг 27-авиация дивизиясининг 39-вертолёт полки, 3 та авиация эскадрони жойлаштирилгaн эди.

Ҳозирча Киев ҳам, Москва ҳам ҳужум ва унинг оқибатлари ҳақида расмий маълумот бергани йўқ.

Киритилди: 11:24 17.04.2024. Ўқилди: 1260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!