Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 21 сентябрга ўтар кечаси Россиянинг иккита ўқ-дори омборига зарба берганини маълум қилди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 21 сентябрга ўтар кечаси Россиянинг иккита ўқ-дори омборига зарба берганини маълум қилди

Ҳужумга учраган Тихорецк ўқ-дори омбори Краснодар ўлкасида жойлашган бўлиб, Украинадаги урушда фойдаланилган энг йирик учта омбордан бири ҳисобланади. Бу Россия қўшинларининг логистика тизимидаги асосий омборлардан бири", дейилади Украина Қуролли кучлари баёнотида.

Украина томонига кўра, зарба вақтида омбор ҳудудида камида икки минг тонна ўқ-дори бўлган поезд ҳам бўлган. Шунингдек, Твер вилоятида тунда Россия Мудофаа вазирлиги Бош артиллерия бошқармасининг 23-қурол омборига зарба берилган. Иккала ҳарбий объект ҳудудларида ёнғин ва портлашлар қайд этилган.

Россия ушбу сўнгги ҳужумларга расман изоҳ бермади. Маълум қилинишича, бир кечада Россия Федерацияси ҳудудлари узра 101 та дрон уриб туширилган.

Краснодар ўлкаси раҳбари Вениамин Кондратевнинг сўзларига кўра, Тихорецк ҳудудида иккита дрон уриб туширилган ва «қулаган вайроналар туфайли» ёнғин бошланган. Бироқ, расмий воқеа қаерда содир бўлганига аниқлик киритмаган.

Киритилди: 20:24 21.09.2024. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!