Украина президенти Владимир Зеленский қандай қилиб тарихда қолмоқчи эканини айтди.
Зеленский «1+1» телеканалига берган интервьюсида Украинанинг ва ўзининг амалга ошмайдиган ўзгаришларга беҳуда вақт сарфламаслигини маълум қилиб, журналистнинг нимани orzu қилиши ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб берган. «Менда жуда кўп орзулар бор. Донбассдаги урушни тугатишни orzu қиламан. Шунингдек, исмим тарих зарварақаларидан ўчиб кетмаслигини, унда қолишни хоҳлайман», — деган Украина президенти.