Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украина мудофаа харидларидаги коррупция оқибатида камида 1,2 миллиард доллар йўқотди

Украина мудофаа харидларидаги коррупция оқибатида камида 1,2 миллиард доллар йўқотди

The New York Times газетаси Украина армияси учун 2024-2025 йилларда амалга оширилган давлат харидлари аудити натижаларини қўлга киритди. Мудофаа харидлари агентлиги фаолияти давлат аудит хизмати ва Украина Мудофаа вазирлигининг ички аудит бўлими томонидан текширилган. Бунгача текширув натижалари эълон қилинмаганди. Маълум бўлишича, 2024 йилнинг ўзида Украина фирибгарлик, исрофгарчилик ва мудофаа харидларидаги самарасиз бошқарув туфайли 1,2 миллиард долларга яқин маблағ йўқотган.

Текширув ҳужжатларига кўра, Украина ҳукумати харидлар пайтида хавотирли сигналларни эътиборсиз қолдирмоқда. Нархларни оширадиган ёки етказиб бериш мажбуриятларини бажармайдиган пудратчи учун камдан кам ҳолларда оқибатлар юзага келади.

Компаниялар қурол етказиб беришга қодирлигини исботламасдан шартномалар олишган. Баъзи ҳолларда пудратчида бундай етказиб бериш учун лицензия ҳам бўлмаган.

"Армия ўзига керак бўлган нарсаларни ололмаяпти, бюджет эса етказиб берилмаганлик ва ортиқча тўловлар туфайли қисқармоқда. Натижада бизда кўпроқ қурол буюртма қилишга пул йўқ, керакли миқдордаги ўқ-дорилар ҳам йўқ", — деди Украина мудофаа харидлари агентлиги собиқ маслаҳатчиси Тамерлан Вагабов NYT нашрига берган интервюсида.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!