Украина Молия вазирлиги раҳбари Сергей Марченко Украинанинг "Рада" телеканали эфирида Киев Ғарб давлатларига қарзларини "шартли равишда яқин 30 йил ичида" қайтармаслигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлардан олдин мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан қарз даражаси 55 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда у ялпи ички маҳсулотнинг 100 фоизига яқинлашмоқда.
"Аммо шуни таъкидлаш керакки, бу қарзнинг катта қисми уруш пайтида ҳамкорларимиздан имтиёзли шартларда олинган. Яъни, гап шундаки, яқин 30 йил ичида биз бу қарзларни шартли равишда қайтармаймиз," - дея вазирлик раҳбарининг сўзларини келтиради РИА Новости.