Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Махсус хизмати раҳбари этиб Евгений Хмара тайинланди

Украина Махсус хизмати раҳбари этиб Евгений Хмара тайинланди

Украина Махсус хизмати раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб хизматнинг “А” махсус операциялар маркази бошлиғи Евгений Хмара тайинланди.

Оммавий ахборот воситаларига бу ҳақда Украина президентининг коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Литвин маълум қилди.

Бундан ташқари, Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Теlegram-каналида Дмитрий Хмара билан учрашгани ва у билан Украина Хавфсизлик хизматининг (СБУ) тизимли ривожланиш имкониятларини муҳокама қилганини ёзди. Бироқ Зеленскийнинг постида Хмара СБУ раҳбари лавозимига тайинлангани ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Аввалроқ, Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк истеъфога чиқққани, бу ҳақда Малюк ўзининг Теlegram-каналида эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: 21:27 05.01.2026. Ўқилди: 929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!