Бугун 15 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украина Ленинград вилоятидаги ишлаб чиқариш комплексига зарба берди

Украина Ленинград вилоятидаги ишлаб чиқариш комплексига зарба берди

14 август кечаси Украина Мудофаа Кучлари Россиянинг Ленинград вилоятидаги НОВАТЭК-Усть-Луга ишлаб чиқариш ва қайта юклаш мажмуасига зарба берди.

Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штаби эълон қилди.

"Ёнғин аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, иккита қайта ишлаш блоки шикастланган", дейилади баёнотда.

Зарар миқдори ва ҳужум оқибатлари аниқланмоқда.

НОВАТЭК-Усть-Луга - барқарор газ конденсатини фракциялаш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш ва қайта юклаш мажмуаси. Унинг қуввати йилига тахминан 8 миллион тонна хомашёни ташкил этади.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!