Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Украина Истанбул келишуви доирасида қарийб 6 миллион тонна дон экспорт қилди

Украина Истанбул келишуви доирасида қарийб 6 миллион тонна дон экспорт қилди

Украина портларини блокдан чиқариш бўйича Истанбул келишуви амалда бўлган даврда Украина қарийб 6 миллион тонна ғалла экспорт қилди – бу ҳақда келишувни амалга ошириш бўйича Қўшма мувофиқлаштириш марказининг (ҚКМ) навбатдаги ҳисоботида айтилади.

“Интерфакс-Украина” агентлигининг СКCга таяниб хабар беришича, 1 августдан бошлаб донли биринчи кема Одессадан жўнаб кетганидан бери Украинанинг Қора денгиздаги учта портидан жами 5 903 748 тонна дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди.

Душанба куни яна еттита кема Украина портларидан жами 143 минг тонна маккажўхори, буғдой ва арпа юклари билан жўнаб кетди.

Уруш бошланиши билан Украина портлари қисман босиб олинди ва қисман тўсиб қўйилди ҳамда Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг тўхтатилиши глобал озиқ-овқат инқирозини кучайтириши билан таҳдид қилди.

Киритилди: 12:22 05.10.2022. Ўқилди: 1068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!