Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина ҳужумларига бир неча баробар кучли жавоб қайтарамиз

Украина ҳужумларига бир неча баробар кучли жавоб қайтарамиз

Россия президенти Владимир Путин Украина томонидан Россия ҳудудига уюштирилаётган ҳужумларга Москва янада кучли ва кескин жавоб қайтаришини маълум қилди.

Путин бу ҳақда Бутунроссия Халқ фронти тадбирида сўзлаган нутқида айтиб, Россия қуролли кучлари бундай ҳужумларга «бир неча баробар кучлироқ» зарбалар билан жавоб беришини таъкидлади.

«Биз ҳам худди шундай жавоб берамиз, фақат бир неча баробар кучлироқ. Душман буни ҳис қилади. Улар аллақачон ҳис қилмоқда. Жавобларимиз тобора кенг кўламли бўлади», — деди Путин.

Ўтган ҳафта Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммитида АҚШ давлат котиби Марко Рубио Украина томонидан Россия ҳудудига, жумладан, ёқилғи-энергетика объектларига берилган зарбалар Москва ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишда қийинчиликларга дуч келаётганини кўрсатганини айтган эди.

Шунингдек, АҚШ президенти бундай ҳолатни «урушнинг якунланишига олиб келиши мумкин бўлган хавфли кескинлашув» деб баҳолаган. Кремль эса Вашингтоннинг бу фикрини «хаёл» деб атаган.

Киритилди: 19:45 13.07.2026. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!