Украина президенти Владимир Зеленский Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқот ўтказганини маълум қилди.
Зеленскийнинг айтишича, суҳбат давомида Украинага янги мудофаа ёрдами етказиб бериш масалалари муҳокама қилинган. Киев яқин вақт ичида янги ҳарбий ёрдам пакетини олишни кутмоқда.
Шунингдек, Украина ҳарбий учувчилари яқин орада Францияда Rafale қирувчи самолётларини бошқариш бўйича тайёргарликдан ўтиши режалаштирилган.
Томонлар Россия–Украина можаросидаги жорий вазиятни ҳам муҳокама қилган. Бундан ташқари, Украина ҳудудида Франция ракеталари ва авиабомбаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилган.
Зеленскийнинг билдиришича, томонлар FREYJA тизимини тайёрлаш жараёнини ҳам муҳокама қилган ва уни тезлаштириш имкониятларини кўриб чиққан.
Украина президентининг таъкидлашича, мазкур масалалар бўйича батафсил муҳокама икки давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида давом эттирилади.