Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украина ҳатто яқин ўн йил ичида ЕИга қабул қилинмаслиги мумкин

Украина ҳатто яқин ўн йил ичида ЕИга қабул қилинмаслиги мумкин

Олий Рада депутати Максим Бужанский Украинанинг яқин келажакда Европа Иттифоқига аъзо бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Киев тезлаштирилган тартибда ЕИга киришни кутиши керак эмас, жараён бир неча йилга чўзилиши мумкин. Бужанский ҳатто ўн йилдан кейин ҳам Украина Европа Иттифоқи аъзоси бўлмаслиги мумкинлигини таъкидлади.

Аввалроқ Албания бош вазири Эди Рама Украинага ЕИга аъзо бўлиш истиқболлари борасида Брюссель томонидан нотўғри маълумотлар берилаётганини айтган эди. Владимир Зеленский эса аввалроқ Европа Иттифоқидан Украинани 2027 йилда қабул қилишни сўраган.

Киритилди: 20:45 03.10.2026. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!