Бугун 20 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украина ҳарбийлари Россияда Starlink ишламаслигидан шикоят қилди

Украина ҳарбийлари Россияда Starlink ишламаслигидан шикоят қилди
Украина Қуролли кучлари Россия ҳудудининг ичкарисидаги нишонларга узоқ масофали дронларни йўналтиришда алоқа билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда "Le Monde" Украина Учувчисиз тизимлар кучларининг 413-полки командири Евгений Карасга таяниб хабар берди. Караснинг айтишича, "Starlink" Россия ҳудудида ишламагани сабабли операторлар дрон билан алоқани парвознинг бутун йўли давомида сақлаб тура олмайди. Шу боис аппаратни Россия ичкарисидаги нишонгача масофадан бошқариш имконияти йўқ. "Starlink" тармоғидан Россия ҳудудида зарбалар учун фойдаланиш масаласи аввал ҳам кўтарилган. Маълумотларга кўра, Украина томони "SpaceX" раҳбари Илон Маскдан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришда "Starlink" тармоғидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришни сўраган, бироқ ижобий қарор олинмаган. Маск буни можарони янада кучайтириш хавфи билан изоҳлагани хабар қилинган.
Киритилди: 15:56 19.08.2026. Ўқилди: 1469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!